avatar
Куч
0.14
Рейтинг
+0.05

Abdulaziz Kenjayev

Мақолалар

Зоминда ёшлар фестивали o'tkazildi

Блог им. kenjayev

Республикамизнинг обод ва кўркам, хушманзара, меҳмондўст туманларидан бири Зомин туманида ўзига хос маданий-маърифий тадбир озод ва обод мамлакатимиз бўйлаб ўтаётган “Аёл ва ёшлар гиёҳвандлик, ОИТС, одам савдоси ва терроризмга қарши” акцияси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоимй ҳаракати томонидан “Бўлайлик юрт учун муносиб фарзанд” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Шуни алоҳида таькидлаб ўтиш керакки, ушбу анжуман мустақил юртимизнинг кун сайин яшариб, сайқал топиб бораётган, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган Зомин туманининг истиқлол йилларидаги парвози билан танишув баробарида келажагимиз эгалари, эртанги кунимизнинг чин ворислари бўлмиш ёшларимизнинг дийдорлашуви, озод ва обод Ватанимизга чексиз муҳаббат, миллий ва маданий қадриятларимизга садоқат туйғуларининг рамзий ифодаси сифатида янада теранроқ мазмун кашф этди. Яхши маълумки, гиёҳвандлик балоси, ОИТС касаллиги, энг қабиҳ жиноят-одам савдоси ва терроризм жаҳон тамаддудининг бугунги тараққиётига жиддий хавф солмоқда. Бугун ўтаётган акциянинг мазмуни ва моҳияти, ундан кўзланган мақсад ҳам келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизни ана шу таҳдиддан ҳимоя қилиш, улар онгига миллий ва маънавий қадриятларимизга, истиқлол ғояларига садоқат руҳини мустаҳкам қарор топдиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам бугунги анжуманнинг илдизи теран, моҳияти эзгудир.Истиқлолимизнинг ёрқин ва ҳаётбахш ғоялари Ватан меҳри, Ватан севгиси, халққа садоқат туйғулари ушбу байрамнинг бош мавзусига, ўзига хос шиорига айланди! Зомин тумани ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида мазкур тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад, яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик, таьлим, адабиёт, саньат, спорт, ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларидафаолият юритаётган, мамлакатимиз ривожига ўз хиссаларини қўшаётган ёшларни тажриба алмашишини ҳамдатуман раҳбарлари билан ёшлар учрашувини ташкил қилишдан иборат эди. Фестивал қатнашчилари даставвал икки километрлик масофадаги югуриш марофонида иштирок этдилар.Унда юзлаб йигит – қизлар қатнашиб, жисмоний жиҳатдан соғлом эканликларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Ёшларимизни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ва уларни турли зарарли иллатлардан сақлаш учун, гиёҳвандлик, ОИТС, одам савдоси ва терроризмга қарши ўтказилган фестивалда китобхонлар байрами, маҳаллий ҳунармандлар томонидан яратилган миллий буюмлар ярмаркаси ярмаркаси, спорт мусобақалари ва турли кўнгил очар концерт дастурлари намойиш этилиб, кун давомида туман марказидаги барча кўча ва хиёбонлар ёшлар ихтиёрига бериб қўйилди. Айниқса туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви барчада катта таасурот қолдирди. Унда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Спортнинг бир неча турлари бўйича, жумладан баскетбол, футбол, волейбол, шахмат шашка бўйича мусобақаларда юзлаб ёшлар ўзаро беллашдилар. Спортсевар хотин қизлар ҳам бу мусобақаларда жуда фаоллик билан қатнашишга ҳаракат қилдилар. “Меҳнат биржаси ва ёшлар” мавзусида бўш иш ўринлари ярмаркасининг ташкил этилиши туман ёшларининг иш билан таьминланишига ўзига хос замин ҳам яратди. Бундан ташқари “Менинг бизнес ғоям”, “Ёш тадбиркор юртга – мададкор”, “Ёш тадбиркор –келажакка пойдевор” танловларининг тақдимотлари ҳам ўтказилди. Айниқса иқтидорли болажонлар ўртасида “Мен буюк юрт фарзандиман“ деб номланган асфальтга расм чизиш тадбирлари ҳам ўтказилганлигидан ёшлар миннатдор бўлишди. Фестивалнинг ёпилиш маросими эса Зомин марказий ўйингоҳида иқтидорли ва истедодли ёшларни тақдирлаш билан бошланди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Джаббергенов, Зомин тумани ҳокими Ў. Азимов Фестивал давомида ўтказилган барча тадбирлар, спорт мусобақалари ва бошқа танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшларга диплом ва эсталик совғалари топширдилар. Шундан сўнг туман маданият ва спорт ишлари бўлими тамонидан тайёрланган концерт дастури, спортчи ёшларнинг чиқишлари йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли эстрада қўшиқчиларнинг концерт дастурлари мухлисларнинг олқишловига сазовор бўлдилар. Туман бўйича кенг миқёсида уюштирилган бундай байрамона тадбирдан минг-минглаб ёшларимиз жуда миннатдор бўлдилар.

Футболчи қизлар беллашдилар

Блог им. kenjayev

Зомин туманида ёшларни спортга жалб қилиш борасида анчайин самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тарбияланаётган футболчи қизларнинг туман ҳокими кубоги учун мусобақаси ташкил этилди. Футбол мусобақасининг қизлар иштирокида ўтказилиши туманда йигитлар билан бир қаторда қизлар спортига ҳам алоҳида этибор қаратилаёиганлигидан далолатдир. Мусобақа туман ҳокимлиги, болалар спорти жамғармаси ва маҳалла жамғармаси ташаббуси билан ўтказилди. 1998 – 2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа жуда ҳам қизғин давом этди. Унда Жиззах вилоятидан ўсмир қизлар ва Зомин тумани болалар ва ўсмир қизлари ўзаро беллашдилар. Натижада Зоминлик ёш футболчи қизлари ҳар тамонлама чаққон ва махоратли эканликларини намойиш этиб, беллашувда ғолиб чиқдилар. Ғолиб чиққан жамоага Зомин тумани ҳокимининг кубоги топширилди. Бундан ташқари мусобақада қатнашган жамоаларга мутасадди ташкилотлар томонидан турли совғалар билан тақдирландилар. Бу каби мусобақаларнинг кўплаб ўтказилиши тумандаги спортчи қизларнинг янада шижоат билан футбол сирларини эгаллашларига замин яратмоқда.

Zomin sayyohlarni chorlaydi

Блог им. kenjayev
              Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги пайтларда туризм, айниқса актив туризм иқтисодиётнинг энг фаол ва фойдали соҳаларидан бирига айланиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳаси асосан мамлакатнинг қўҳна ва навқирон шаҳарларини зиёрат қилиш, уларнинг тарихий ва маданий бойликларини яқиндан ўрганишга қаратилган. Ваҳоланки, мамлакатнинг гўзал географик ландшафти, ноёб иқлим, табиий шароитлари, бой қишлоқ хўжалиги ҳамда ранг баранг урф одатлари ва маданияти ушбу заминда актив туризмни ривожлантириш учун асос бўла олади.               Маълумки, Жиззах вилояти, Зомин тумани мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари етарли баҳоланмаган ҳудудларидан бири саналади. Пурвиқор тоғлар, гўзал табиат, мусаффо ҳаво ва бошқа табиий бойликларнинг мавжудлиги бу ерда спорт, экологик, маданий ва соғликни мустаҳкамлашга қаратилган сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш имконини беради. Шунинг учун ҳам кейинги йилларга келиб туманда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатиш, тоғли ҳудуд аҳолиси турмуш фаровонлигини яхшилашга жиддий эътибор қаратила бошланди. Она табиатнинг бетакрор мўъжизалари, қўҳна тарих ва миллий қадриятларимизнинг ноёб намуналари, муқаддас қадамжолар ва ниҳоятда хушманзара табиат бағрида бир бора ором олиб сайёҳлик гаштини сурган киши яна бир бор жаннатмакон бу гўшага ташриф буюришни, дам олиб, хордиқ чиқаришни ният қилади. Чўққисдан қор аримас, пурвиқор тоғлар, қуюқ ва хушбўй арчазорлар ичра жойлашган Зомин сиҳатгоҳи йил ўн икки ой мобайнида дам олувчилар билан гавжум бўлади. Денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган мазкур сиҳатгоҳда асосан бронхиал астма, асаб хасталиклари айнан тоза тоғ об ҳавоси шароитидан шифобахш табиатдан баҳра олиб ўз дардларига шифо топишади. Айни кунларда 500 ўринли санатория дам олувчилар билан гавжум. Республикамизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган юртдошларимиз бу ерда дам олувчиларга яратиб қўйилган барча шарт шароитлардан мамнун бўлиб хордиқ чиқармоқдалар. Қувонарлиси шундаки, Зомин сиҳатгоҳида дам олиб шифо топаётганлар нафақат ўз Республикамиз ҳудудиданбалки мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзо давлатлардан ҳам келаётганлар бор. Қўшни Қирғизистон Республикаси, Ўш вилоятилик онахон Лола Опа Қўлдошева Зоминда даъволанишни кўбдан буён орзу қилиб юрганлигини. Бугун орзулари ушалиб, дардига шифо топиш бахтига муяссар бўлганлигидан миннатдор. Онахоннинг хурсандчилиги чексизлиги бу ерда яратилган шарт шароитларнинг зўрлигидан, шифокорларнининг ширинсўзлиги, табиатнинг шифобахшлигидан энг муҳими юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик сабаб ҳамма инсонларнинг фаровон, соғ омон турмуш кечиришаётганликлари бу юртнинг файзи баракасини кўрсатадилар дея таъкидлаб ўтдилар .           Дарҳақиқат, Зоминни бежизга Ўзбекистоннинг гавҳари деб таърифлашмайдилар. Тоза ва хушманзара табиат, зилол булоқ сувлври, шифобахш табий гиёҳлар ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси буларнинг бари она табиатнинг шайдоси бўлган ҳар бир юртдошимизни бу жаннатий гўшага чорлайдиган асосий омилллар саналади. Ҳар куни тоғ сайлига отланаётган меҳмонларимиз, нафақат сиҳатгоҳда, ўнлаб бир биридан чиройли ва муҳташам меҳмонхона уйлар, дам олиш оромгоҳларида мазза қилиб дам олиб, саломатликларини тиклаш имкониятлари учун барча шарт шароитлар муҳайё этилгандир.