Зоминда ёшлар фестивали o'tkazildi
Блог им. kenjayevРеспубликамизнинг обод ва кўркам, хушманзара, меҳмондўст туманларидан бири Зомин туманида ўзига хос маданий-маърифий тадбир озод ва обод мамлакатимиз бўйлаб ўтаётган “Аёл ва ёшлар гиёҳвандлик, ОИТС, одам савдоси ва терроризмга қарши” акцияси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоимй ҳаракати томонидан “Бўлайлик юрт учун муносиб фарзанд” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Шуни алоҳида таькидлаб ўтиш керакки, ушбу анжуман мустақил юртимизнинг кун сайин яшариб, сайқал топиб бораётган, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган Зомин туманининг истиқлол йилларидаги парвози билан танишув баробарида келажагимиз эгалари, эртанги кунимизнинг чин ворислари бўлмиш ёшларимизнинг дийдорлашуви, озод ва обод Ватанимизга чексиз муҳаббат, миллий ва маданий қадриятларимизга садоқат туйғуларининг рамзий ифодаси сифатида янада теранроқ мазмун кашф этди. Яхши маълумки, гиёҳвандлик балоси, ОИТС касаллиги, энг қабиҳ жиноят-одам савдоси ва терроризм жаҳон тамаддудининг бугунги тараққиётига жиддий хавф солмоқда. Бугун ўтаётган акциянинг мазмуни ва моҳияти, ундан кўзланган мақсад ҳам келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимизни ана шу таҳдиддан ҳимоя қилиш, улар онгига миллий ва маънавий қадриятларимизга, истиқлол ғояларига садоқат руҳини мустаҳкам қарор топдиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам бугунги анжуманнинг илдизи теран, моҳияти эзгудир.Истиқлолимизнинг ёрқин ва ҳаётбахш ғоялари Ватан меҳри, Ватан севгиси, халққа садоқат туйғулари ушбу байрамнинг бош мавзусига, ўзига хос шиорига айланди! Зомин тумани ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида мазкур тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад, яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик, таьлим, адабиёт, саньат, спорт, ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларидафаолият юритаётган, мамлакатимиз ривожига ўз хиссаларини қўшаётган ёшларни тажриба алмашишини ҳамдатуман раҳбарлари билан ёшлар учрашувини ташкил қилишдан иборат эди. Фестивал қатнашчилари даставвал икки километрлик масофадаги югуриш марофонида иштирок этдилар.Унда юзлаб йигит – қизлар қатнашиб, жисмоний жиҳатдан соғлом эканликларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Ёшларимизни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ва уларни турли зарарли иллатлардан сақлаш учун, гиёҳвандлик, ОИТС, одам савдоси ва терроризмга қарши ўтказилган фестивалда китобхонлар байрами, маҳаллий ҳунармандлар томонидан яратилган миллий буюмлар ярмаркаси ярмаркаси, спорт мусобақалари ва турли кўнгил очар концерт дастурлари намойиш этилиб, кун давомида туман марказидаги барча кўча ва хиёбонлар ёшлар ихтиёрига бериб қўйилди. Айниқса туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви барчада катта таасурот қолдирди. Унда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди. Спортнинг бир неча турлари бўйича, жумладан баскетбол, футбол, волейбол, шахмат шашка бўйича мусобақаларда юзлаб ёшлар ўзаро беллашдилар. Спортсевар хотин қизлар ҳам бу мусобақаларда жуда фаоллик билан қатнашишга ҳаракат қилдилар. “Меҳнат биржаси ва ёшлар” мавзусида бўш иш ўринлари ярмаркасининг ташкил этилиши туман ёшларининг иш билан таьминланишига ўзига хос замин ҳам яратди. Бундан ташқари “Менинг бизнес ғоям”, “Ёш тадбиркор юртга – мададкор”, “Ёш тадбиркор –келажакка пойдевор” танловларининг тақдимотлари ҳам ўтказилди. Айниқса иқтидорли болажонлар ўртасида “Мен буюк юрт фарзандиман“ деб номланган асфальтга расм чизиш тадбирлари ҳам ўтказилганлигидан ёшлар миннатдор бўлишди. Фестивалнинг ёпилиш маросими эса Зомин марказий ўйингоҳида иқтидорли ва истедодли ёшларни тақдирлаш билан бошланди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Джаббергенов, Зомин тумани ҳокими Ў. Азимов Фестивал давомида ўтказилган барча тадбирлар, спорт мусобақалари ва бошқа танловларда ғолибликни қўлга киритган ёшларга диплом ва эсталик совғалари топширдилар. Шундан сўнг туман маданият ва спорт ишлари бўлими тамонидан тайёрланган концерт дастури, спортчи ёшларнинг чиқишлари йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли эстрада қўшиқчиларнинг концерт дастурлари мухлисларнинг олқишловига сазовор бўлдилар. Туман бўйича кенг миқёсида уюштирилган бундай байрамона тадбирдан минг-минглаб ёшларимиз жуда миннатдор бўлдилар.